Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2021 йил 5 май куни Меҳнат муҳофазаси ва санитария қоидаларига риоя қилиш ҳамда уларда бўлаётган камчилик ва муаммолар уларни бартараф этиш чоралари ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва санитария қоидаларига риоя қилишга оид қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Университет Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори ва барча бўлим бошлиқлари
ва масъул мутахассислари иштирок этдилар.
Йиғилиш саволларга ва баҳс мунозарага бой тарзда ўтди.