Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2021 й. 26 май “Соҳага доир ахборот – хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (кейинги ўринларда-Университет) проректори йиғилишни очиб берди, шундан сўнг Университет Ахборот-компьютинг маркази бошлиғи ўринбосари Н.Абулов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Соҳага доир ахборот – хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти” билан таништириб ўтди. Бунда, асосан ахборот – хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларининг аҳамияти ҳақида қуйидаги маълумотлар бериб ўтилди:

– Ахборот хавфсизлиги ахборот тизимининг ахборот эгалари ёки фойдаланувчиларига зарар етказадиган тасодифий ёки қасддан аралашувлардан хавфсизлигини англатади. Ахборот хавфсизлигининг юқори даражасига эришишнинг асосий мақсадлари – ахборотнинг махфийлиги, яхлитлиги, мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва қайтарилмаслигини таъминлашдир. Ахборот технологиялари даврида телекоммуникация тизимлари ва ахборотни қайта ишлаш тизимларининг ахборот хавфсизлигини ташқи таъсирлардан таъминлаш муаммоси муҳим аҳамият касб этади. Фуқароларнинг хавфсизлиги ва мамлакат келажаги ушбу муаммони муваффақиятли ҳал этишга боғлиқ. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси давлат миқёсида ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифалари ва муаммоларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, вазирлик ва идораларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги турли жиҳатларни тартибга солиш билан боғлиқ ҳукумат қарорлари ва йўл-йўриқ ҳужжатлари бунинг яққол далилидир.

– Ахборот хавфсизлиги воситаларини тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:

1. ташкилий воситалар (ташкилот раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган умумий ҳаракатлар ва одамлар билан шуғулланадиган аниқ хавфсизлик чоралари);

2. қонунчилик воситалари (стандартлар, қонунлар, низомлар ва бошқалар);

3. дастурий ва аппарат (идентификация ва аутентификация тизимлари; диск маълумотларини шифрлаш тизимлари; электрон маълумотларни аутентификация қилиш тизимлари ва бошқалар);

4. криптографик воситалар (электрон рақамли имзо, шифрлаш, аутентификация ва бошқалар)

– Ахборотларни ҳимоя қилиш деганда қонунда объект хавфсизлигининг маълум ҳолати ёки даражасига эришишга қаратилган ҳар қандай актив ёки пассив ҳаракат назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқариш амалиётида биринчи марта ахборотларни ҳимоя қилишнинг шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашни назарда тутувчи мақсадлари белгиланган. Бунда ахборотларни ҳимоя қилиш деганда ахборотларнинг махфийлиги ва сир тутилишини таъминлашгина эмас, балки ахборот эгасига зарар етишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўриш ҳам тушунилади.  Назорат Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.

– Қуйидаги қонун, кодекс, қарор ва ҳужжатлар тушунтириб ўтилди:

– “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида қуйидаги қоидалар белгиланган.

тақдимот