Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Насиров Роберт Альбертовични дунёнинг машҳур Changsha university of science and technology ўқишга кириши билан самимий табриклайди.

Тошкент шаҳридаги Инха университети мамлакатимиздаги қатор меҳрибонлик уйлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб, 2020-2021 ўқув йили давомида уларда тарбияланаётган болалар учун математика, физика, дастурлаш ва инглиз тили фанларидан бепул курсларни тақдим этди.

Мана шундай курсларда таҳсил олган Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбяланувчиси Роберт Насыровнинг қалбида компьютер технологияларига бўлган қизиқиш пайдо бўлиб, у дастурий инжениринг мутахассислиги бўйича етук мутахассис бўлишга қарор қилди. Унинг меҳнати ва ўқиши туфайли Роберт дунёдаги ТОП университетлардан бири – Changsha university of science and technology талабаси бўлди.