Тошкент шаҳридаги Инҳа университети абитуриентлар учун вилоятларда ўз тақдимотларини ўтказмоқда

Ушбу тадбирлардан мақсад нафақат пойтахтда, балки мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам 11-синф мактаб, лицей ва коллеж битирувчилари учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг имкониятларини намойиш этишдир. Битирувчилар университетда қайси йўналишлар мавжудлиги, нима учун ТшИУ Ўзбекистондаги етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланиши ва диплом олгач уларни қандай касбий фаолият истиқболлари кутаётгани ҳақида маълумотга эга бўладилар.