Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Агросаноатни рақамлаштириш маркази ўртасида меморандум имзоланди

2021 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни рақамлаштириш маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Музаффар Джалалов ва Агросаноатни рақамлаштириш маркази вакиллари ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини муҳокама қилиб, ўзаро англашув меморандумини имзолашди.