Daegu Haany University делегацияси IUTга ташриф буюрди

18 декабрь

Daegu Haany University (Жанубий Корея) делегацияси икки олий ўқув юрти ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Делегация таркибидан “Daegu Haany University”нинг халқаро алмашинув дастурлари директори Бюн Кйинам, халқаро алмашинув дастурлари координатори Да-Еун Ли, авиация хизматлари факультетининг профессори Мюнг-Сун Сунг ўрин олди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев Жанубий Корея университетининг делегациясини қабул қилди. Учрашув вақтида у иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлайдиган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Шунингдек, меҳмонларга университетдаги профессорлар ва талабалар учун яратилган шароитлар ҳамда таълим дастурларини кенгайтириб, магистратура очиш режалари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

“Daegu Haany University” вакиллари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Жанубий Корея университети 36 йил аввал очилганлигини қайд этишди. Аввалига университет шарқ тиббиёти йўналишидаги мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашгани, ҳозирда эса соғлиқни сақлаш, туризм, бизнес ва информатика, архитектура ва дизайн каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассислар тайёрлаётганини таъкидлаб ўтишди.

“Daegu Haany University” делегациянинг қайд этишича, университет Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириб, Жанубий Кореяда ўқитиш учун талабаларни жалб қилмоқчи.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Икки университет вакиллари  “Daegu Haany University”нинг янги ўқув дастурларини очиш, шунингдек, талабалар ва профессорлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича масалаларни кўриб чиқишга келишиб олдилар. 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr