Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Бугун Тошкент шаҳридаги Инха университети ходимлари ўртасида ҳуқуқий ўқув соати бўлиб ўтди. Ушбу ҳуқуқий ўқув соати бўйича семинар “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириш бўйича бўлиб ўтди.