Тошкентда “Хакатон Open Data Challenge 2017” танлови бошланди

29 ноябрь

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2017 йилнинг 29 ноябрь куни “Open Data Challenge” иловаларни, очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқиш бўйича танловининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва “UZINFOCOM” марказлари томонидан ташкил этилди.

“Open Data Challenge”  – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган.

Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлар орасида ижтимоий ва инновацион иловалар ва хизматлар яратишдир.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Резидент-координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Хелена Фрейзер ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси раҳбарининг ўринбосари Дэвид Спайреслар хакатоннинг очилиш маросида иштирок этдилар.

Олимжон Умаров шундай деди: “Open Data Challenge хакатонининг машҳурлиги ошиб бормоқда. Ўтган йилга нисбатан танловда рўйхатдан ўтган иштирочилар сони икки баравардан ошди. Ўтган йилги иштирокчиларнинг ишлари очиқ маълумотлар асосида аҳоли ва тадбиркорлар учун фойдали иловалар яратиш мумкинлигини кўрсатди”.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Резидент-координатори Хелена Фрейзер таъкидлади: “Ҳукумат маълумотларини очилиши давлат ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли ва корхоналарга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш имкониятини яратади. Очиқ маълумотлар ва оммавий ахборотдан фойдаланиш имконини бериш 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастури (БРД) доирасида ҳам муҳим ўрин эгалламоқда. Дастурнинг 16-мақсади барча босқичлардаги институтларнинг самарадорлигини, ҳисобдорлик ва инклюзивликка эришишга қаратилган. Ҳукумат маълумотларини очиш яқинда қабул қилинган маъмурий ислоҳатлар концепцияси ва 2017-2021 йиллар учун ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш учун муҳим омил бўлиши мумкин”.

Open Data Challenge хакатони 2017 йилнинг 30 ноябрдан 3 декабргача икки босқичда бўлиб ўтади. 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари рўйхатдан ўтган 400 дан зиёд иштирокчилар маҳорат мактаблари ва семинарларда иштирок этадилар. Ушбу тадбирлар давомида иштирокчилар малакали мутахассислар дизайн-фикрлаш, жамоаларни шакллантириш, Python тили асосида маълумотларни таҳлил этиш, Lean Startup ва Customer Development методологияси, блокчейн ва бошқа йўналишлар бўйича билимларга эга бўладилар.

2 ва 3 декабрь кунлари тренинг ва мастер классларда олган билимлари ва таклифлар, ҳамда очиқ маълумотлар асосида ўз лойиҳаларини яратадилар.

Танлов ҳакамлар ҳайъати лойиҳаларни ўрганиб чиқади ва уч номиниация асосида ғолибларни аниқлайди:

  • Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши ижтимоий лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);
  • Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);
  • Хакатоннинг энг инновацион лойиҳаси.

Биринчи икки номинацияда ғолиблар якка ва жамоавий таркибда аниқланади. Хакатоннинг энг инновацион лойиҳасини ғолиби Хакатонга тақдим этилган ечимлар орасидан танлаб олинади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 16 декабрь куни бўлиб ўтади.

 

Бизнинг каналлар:

Facebook - http://fb.me/OpenDataChallenge

Telegram - https://t.me/OpenDataChallenge

 

Долзарб

Тайёрлов курси тингловчиларига имтиёзлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Тайёрлов курслари тингловчилари учун қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Ўқув курси якунида ўтказиладиган тест синовларида Математика ва Физика фанларининг ҳар биридан 60 баллдан юқори натижага эришган тингловчилар Инҳа университетига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, талабаликка қабул қилинади;
  • Лицей ва коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтсалар, ўқишларини битирганларидан сўнг, имтиҳонсиз контракт асосида Инҳа университетига қабул қилинадилар.
  • Тайёрлов курслари тингловчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.
  • Фақатгина Тайёрлов курслари тингловчиларига кириш имтиҳонини иккинчи бор топшириш имконияти берилади.
Батафсил »

Нега IUT?

Батафсил»

Нега айнан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети?

Мазкур саволга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Янги аср – ахборот, юксак технологиялар ва замонавий билимлар, олдимизда очилаётган янги истиқболлар асридир”. 

Батафсил»

Нега IUTни танлашим керак?

Инҳа университети 60 йил аввал етакчилик, билим ва мамлакатга хизмат қилиш учун олий мақсадларни ният қилган ҳолда тузилган.

Батафсил»

IUT асосий мақсад ва вазифалари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий вазифаси жамият ва миллат тараққиёти учун, юртимизда ахборот технологиялар соҳасининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша оладиган, юқори малакали, ҳар томонлама баркамол мутахассисларни етказиб беришдан иборат.

Батафсил»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги

сўнгги иш ўринларига

ариза топширинг!

Inha University
in Tashkent
Office : 9, Ziyolilar str., M.Ulugbek district, Tashkent city
Phone : +998 71 289-99-99
Fax : +998 71 269-00-58
Email : info@inha.uz
Website : www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office : INHA University Admissions office 100, INHA Avenue, Nam-gu, Incheon, Korea
Phone : 0082-32-860-7221~5
Fax : 0082-32-860-7210
Website : eng.inha.ac.kr